Сотилган уй яна бошқа шахсга сотиб юборилгани аниқланди

Сотилган уй яна бошқа шахсга сотиб юборилгани аниқланди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида йирик миқдордаги фирибгарлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов маълумотларига кўра, 1986 ва 1987 йилларда туғилган Зафаржон И. ва Закир И. уй савдоси билан боғлиқ фирибгарликда гумонланмоқда.

Аниқланишича, улар Учтепа туманида яшовчи фуқарога уйни 900 минг АҚШ долларига сотиш бўйича келишув тузган.

Харидордан 363 минг АҚШ доллари миқдорида олдиндан тўлов олингандан сўнг, сотувчилар алоқани узган.

Тергов жараёнида мазкур уй аввалроқ бошқа шахсга сотиб юборилгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга кўчмас мулк олди-сотди битимларини фақат ваколатли органлар орқали расмийлаштиришни тавсия қилди.

Шунингдек, маблағларни ўтказишдан аввал барча ҳужжатларнинг қонунийлиги ва ҳақиқийлигини синчиклаб текшириш зарурлиги эслатилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар