Ўзбекистонда 25 та сув омборини сайёҳлик масканига айлантириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 25 та сув омборини сайёҳлик масканига айлантириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда туризм салоҳиятини кенгайтириш мақсадида яна 25 та сув омборини сайёҳлик масканига айлантириш режалаштирилмоқда. Ҳозирда мамлакатдаги бешта сув омборида туристларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

Янги туристик ҳудудларга бизнес вакилларини жалб қилиш учун тадбиркорларга қатор имтиёзлар бериш таклиф этилмоқда. Жумладан, 2029 йил октябрь ойигача ер ва мол-мулк солиқларини икки баравар камайтириш, шунингдек, хавфсизлик ускуналарини импорт қилишда божхона имтиёзларини тақдим этиш кўзда тутилган.

Бироқ сув омборларида сайёҳлик хизматларини ташкил этишда хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, хизматлар мажбурий сертификатлашдан ўтказилиши, тадбиркорлар эса профессионал қутқарувчилар билан шартнома тузиши талаб этилади.

Мазкур чора-тадбирлар сув омборларининг туристик жозибадорлигини ошириш, хусусий инвестицияларни жалб этиш ҳамда дам олувчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар