Россия ўз иқтисодиётида, ижтимоий соҳада, россияликлар ҳаёти сифатини янги даражага олиб чиқадиган, "ёриб чиқадиган" тараққиётга эришмоғи даркор - ўзгаришлар барча ҳудудларда рўй беради, деб таъкидлади РФ президенти Владимир Путин Сергей Собяниннинг Москва мэри этиб тайинланишига бағишланган тантанали тадбирда.
"Жуда кўп ишлар амалга оширилди, сиз ҳозир айтганингиздек, ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз керак. Россия - иқтисод, технологиялар, ижтимоий соҳада улкан тараққиётга эришмоғи даркор. Бу ўзгаришларнинг асосий мақсади — фуқароларимизнинг ҳаёти даражаси ва сифатини кўтаришдир. Бу ўзгаришлар мамлакатнинг барча ҳудудларида рўй беради, пойтахтнинг умуммиллий масалани ҳал этишга қўшадиган ҳиссаси, албатта, ҳамиша жуда юқори бўлади", - деди Путин.
"Москва — тарихан ўзгача шаҳар. Бу ерда илм, таълим, бизнесга оид улкан салоҳият жамланган. Айнан шу нарса бизнинг пойтахтимизга дунёнинг энг етакчи мегаполислари билан муваффақиятли рақобатлашишга имкон яратади", - деб қўшимча қилди президент ҳамда Москва таълим бўйича етакчи позицияда туриши кераклигини эслатиб ўтди.
Москва мэрлигига сайловлар 9 сентябр куни бўлиб ўтди. Якуний маълумотларга кўра, Сергей Собянин 70,17 % овоз тўплади, у учун 1 миллион 582 минг 762 киши овоз берди.
Собянин биринчи марта 2010 йилнинг октябрида, 18 йил давомида пойтахтга раҳбарлик қилиб келган ва президент ишончини йўқотганлиги туфайли муддатдан олдин истеъфога чиқарилган Юрий Лужков ўрнига Москва мэри лавозимини эгаллаган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Қодировнинг 16 яшар ўғли Путин номидаги Россия махсус кучлари университети куратори бўлди
Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин
Илон Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги узоқ муддатли ёрдам бўйича музокараларни “ақлдан озиш” деб атади
Ходимларнинг меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назоратга олинган
АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди
Ши Тэ Йонг: "Бизда ҳали олимпиадага чиқиш имконияти бор"
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти