Яқинда интернет сайтларидан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев билан интервью уюштирди. Унла журналистнинг «Санъатга эндигина қадам қўйган пайтингизда Сардор билан бирга ишлагансизлар. Унинг санъатдан кетишига қандай қарайсиз?» деган саволига Улуғбек Раҳматуллаев қуйидагича жавоб берди.
– Сардор радиода фаолият юритиб юрган пайтда ёнига кўп борганман. Ўша пайти радиода Сардор биринчи рақамли бошловчилардан эди. Қўшиқларимни оммалаштириб, радиода айлантириб берарди. Гоҳида у менга қўшиқчиликка роса қизиқишини айтиб, ўзи ёзган қўшиқларини эшиттирган.
Бир куни у менга телефон қилиб, радиодан кетдим, деди. Хайрон бўлиб қолдим. Машҳур радиобошловчи даражасига чиқиш осон эмас. Наврўз радиосида энг кўп хат Сардорга келарди.Бунинг учун қанча тер тўкиш лозим. Шу даражага эришгандан сўнг ундан воз кечиш… Энди нима қиласан, дегандим қўшиқчиликни ривожлантираман, шу йўлда ўзимни синаб кўраман, деди.
Мана, бир санъаткор орзу қилган натижага эришди – хит қўшиқлар, гастроллар, обрў-эътибор. Энди эса санъатдан ҳам кетишга қарор қилди. Бу қарорини ҳурмат қилиш лозим. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди