Улуғбек Раҳматуллаевнинг мухлисаси 9 йилдан сўнг яна саҳнада барчани ҳайратда қолдирди (видео)

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг 2017 йилдаги концерт дастурида бир аёл мухлиса саҳнага чиқиб, 2014 йилда тақдим этилган “Соғиниб тонглар отгунча” қўшиғини ижро этган эди. Унинг чиқиши нафақат томошабинларни, балки хонанданинг ўзини ҳам ҳайратда қолдирганди.
Орадан тўққиз йил ўтиб, аёл бу йилги концерт дастурида яна саҳнага кўтарилиб, ўша қўшиқни ижро этди. Эътиборлиси, у йиллар аввалги чиқишидагидек шижоат ва жўшқинлик билан куйлаб, томошабинлар эътиборини яна бир бор ўзига қаратди.
Мазкур чиқиш акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, илиқ муносабатларга сабаб бўлди. Кузатувчилар аёлнинг хонандага бўлган садоқатини эътироф этиб, уни ҳақиқий мухлиса деб аташди. Шунингдек, қўшиқ ижроси жуда чиройли чиққани ва аёлнинг жўшқинлиги таҳсинга лойиқ эканини таъкидлашди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…