"Жуфти ҳалолим”: Улуғбек Раҳматуллаевдан янги тарона (аудио)

"Жуфти ҳалолим”: Улуғбек Раҳматуллаевдан янги тарона (аудио)

Таниқли хонанда Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларига навбатдаги мусиқий янгилигини тақдим этди. Санъаткор 4 август куни YouTube каналида “Жуфти ҳалолим” номли янги қўшиғини эълон қилди.

Янги тарона қисқа вақт ичида тингловчилар эътиборини жалб қилиб, ҳозирга қадар қарийб 18 минг маротаба тингланган. Бу эса хонанданинг янги ижод намунасига қизиқиш юқори эканини кўрсатмоқда.

“Жуфти ҳалолим” — севги, садоқат ва қалбдаги самимий туйғулар ҳақида ҳикоя қилувчи романтик тарона. Қўшиқ тингловчини ўзгача кайфиятга чорлаб, яқин инсонига бўлган меҳрини эслатиши билан ажралиб туради.

Ҳозирча янги қўшиқ аудио форматда тақдим этилган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар