09:53 / 21.05.2019
3 560

Ўзбекистонликлар хорижий автомобиллар сотиб олишга дастлабки 3 ойда қанча маблағ сарфлашган?

Ўзбекистонликлар хорижий автомобиллар сотиб олишга дастлабки 3 ойда қанча маблағ сарфлашган?
Фото: Ландровер
Ўзбекистонга 2019 йилнинг январь - апрель ойларида 136,8 миллион долларга енгил автомобиллар келтирилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб, Spot хабар берди.

Бу ўтган йилнинг январь - апрель ойларига нисбатан 2,1 баравар кўп демакдир. Таққослаш учун: бутун 2018 йил давомида енгил автомобиллар импорти учун сарфланган маблағ 319 миллион долларни ташкил этган.

Чет эл автомобиллари импорти ортишига январь ойида уларни келтириш осонлаштирилгани билан изоҳланмоқда. Агар автомобиль 40 минг доллар турса ва ишлаб чиқарилганидан 2 йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, унга нисбатан Ўзбекистонда нол қийматдаги бож тўлови ва акциз солиғининг 20 фоизи жорий этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонликлар хорижий автомобиллар сотиб олишга дастлабки 3 ойда қанча маблағ сарфлашган?