1 419
Украина Бош прокуратураси Шойгу, Медведев ва Россия Хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзоларини сўроққа чақирди
Владимир Путин ва Дмитрий Медведев
Фото: «ТАСС»
Украина Бош прокуратураси жиноятда гумонланувчилар рўйхатини эълон қилди ва Россия Хавфсизлик Кенгашининг бир қатор аъзоларини сўроқ қилиш учун уларга чақирув қоғози юборди. Бу ҳақда бошқарма сайтида хабар берилди.
16, 17 ва 18 май кунларига сўроққа чақирилган шахслар орасида Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев, Давлат думаси спикери Вячеслав Володин, Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко ҳам бор.
Бундан ташқари Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников, Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкин, ички ишлар вазири Владимир Колоколсев, Миллий гвардия раҳбари Виктор Золотов ва Россия президентининг Марказий федерал округдаги ваколатли вакили Игорь Шеголевга ҳам чақирув қоғози берилган.
Украина Бош прокуратураси шунингдек, Россия Хавфсизлик кенгаши аъзоларини Украинанинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш иши бўйича гумонланувчи деб эълон қилди.
Россия президенти Владимир Путинга чақирув қоғози берилмаган.
Россиянинг Украинага бостириб киришидан сал олдин Россия Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Россия ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиши эълон қилинганди. Учрашув жонли эфирда намойиш этилган; Сўзга чиққан Хавфсизлик Кенгашининг барча аъзолари бу қарорни қўллаб-қувватлаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда