BMW бошқарган 10-синф ўқувчиси 2 йилдан ортиқроқ вақтга қамалди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- Тошкентда BMW автомашинасини бошқариб, йўл-патрул хизмати инспектори Хосилбек Эшназаровни уриб юборган вояга етмаган Дониёр Турғунов 2 йил 4 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
- Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида ўтказилган ёпиқ суд мажлисида 2010 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.
Тошкентда йўл-патруль хизмати инспектори Хосилбек Эшназаровни BMW автомашинасида уриб юборган вояга етмаган Дониёр Турғуновга нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 2 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари маълум қилди.
18 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида мазкур жиноят иши бўйича ёпиқ суд мажлиси якунланди. 2010 йилда туғилган, хусусий мактабнинг 10-синфида таҳсил олувчи Дониёр Турғунов Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди.
Суд қарорiga кўра, унга ЖКнинг 85-моддаси тартибида 2 йил 4 ойлик қамоқ жазоси тайинланган. Жазо муддати 2026 йил 27 февралдан — унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган санадан бошлаб ҳисобланади.
Воқеа қандай содир бўлган?
25 февраль куни соат 21:46 атрофида вояга етмаган Дониёр Турғунов ҳайдовчилик гувоҳномасисиз BMW M4 автомашинасини бошқариб, Миробод кўчаси бўйлаб ҳаракатланган.
Шу вақтда у Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаровни уриб юборган. Оғир тан жароҳати олган инспектор уч кун давомида шифокорлар назоратида бўлганига қарамай, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
Мазкур ҳолатдан сўнг инспекторнинг оила аъзоларини давлат муҳофазасига олиш белгиланган.
Март ойи бошида эса Дониёр Турғунов қамоққа олингани маълум бўлган. Тергов даврида у Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми ҳамда 104-моддаси 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланувчи сифатида жалб қилинган.
Суд якунида тарафларга ҳукм мазмуни, етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик судига мурожаат қилиш ҳуқуқи, шунингдек ҳукм устидан шикоят бериш тартиби тушунтирилди.






























Изоҳлар 0
…