Фото: Reuters
Москвадаги Қизил майдонда ўтказилган Ғалаба парадида сўзга чиққан Россия президенти Владимир Путин жаҳон уруши ва унинг оқибатлари такрорланишининг олдини олишга чақирди.
«Бизнинг бурчимиз натсизмни тор-мор этган, ҳушёр бўлишни ва глобал уруш даҳшатлари қайта такрорланмаслиги учун ҳамма нарсани қилишни васият қилган аждодлар хотирасини сақлашдир», — деди у.
Путиннинг сўзларига кўра, халқаро муносабатлардаги тафовутларга қарамай, Россия ҳар доим «жаҳон ҳамжамияти учун ҳаётий муҳим» бўлган тенг ва бўлинмас хавфсизлик тизимини яратиш тарафдори бўлиб келган.
Россия президенти ўз нутқининг асосий қисмини НАТО давлатлари ва Украинага бағишлади. У Москванинг 2021 йил декабрда НАТО давлатлари билан хавфсизлик кафолатлари тўғрисида битим тузиш ҳақидаги таклифини эслади: «Россия Ғарбни ҳалол мулоқот ўтказишга, оқилона, муросасиз ечимлар излашга, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олишга чақирди». Бироқ, президентнинг сўзларига кўра, блокнинг «режалари бутунлай бошқа бўлган».
«Донбассда навбатдаги жазо операциясига, тарихий ерларимиз, жумладан, Қримга бостириб киришга очиқдан очиқ тайёргарлик кўрилаётган эди», — деди Путин. Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Украинанинг ядровий қуролга эга бўлиши эҳтимоли маълум қилинган, НАТО блоки эса ҳарбий инфратузилмасини жойлаштириш ва Украинага қурол етказиб бериш орқали Россияга қўшни ҳудудларни «фаол ривожлантириш»ни бошлаган. Буларнинг барчаси мамлакат учун хавф туғдирди, деди Путин.
Путиннинг фикрича, бу Россиянинг «неонацистлар ва бандералар» билан «муқаррар тўқнашуви»дан дарак берарди, бундан эса «АҚШ ва унинг кичик ҳамкорлари манфаатдор бўлган». Шу муносабат билан Россия Украинада ҳарбий операция бошлаган, Путин буни «хавфнинг олдини олиш» ва мажбурий қарор деб атади.
Россия қуролли кучлари ва Донбассдаги жангариларга мурожаат қилар экан, Путин «Иккинчи жаҳон уруши сабоқларини ҳеч ким унутмаслигини, жаллодлар, жазоловчилар ва нацистларга дунёда жой қолмаслиги учун» курашаётганини айтди.
Бу йил Москвадаги Ғалаба паради авиабўлинманинг иштирокисиз ўтказилди: бу об-ҳавонинг ёмонлиги билан изоҳланди. Тадбирга хорижий давлатлар раҳбарларидан бирортаси келмади.
8 май куни Путин украиналикларни Ғалаба куни билан табриклаб, уларга «тинч ва адолатли келажак» тилаган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда