Фото: «President.gov.by»
Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск Москвани қўллаб-қувватлаб келганини ва бундан кейин ҳам шундай давом этишини айтди. Бу ҳақда у «Шон-шараф тепалиги» ёдгорлик мажмуасига гул қўйиш маросимида айтиб ўтди.
«Бугун биз Россияни нацизмга қарши курашда қўллаб-қувватлаётган дунёдаги ягона давлат бўлганимиз учун қораланмоқдамиз. Биз Россияни қўллаб-қувватладик ва бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаймиз», — деди Лукашенко.
Лукашенконинг нутқи 1944 йили Беларусь ССРнинг немис босқинидан озод қилинган кунга бағишлаб ҳар йили нишонланадиган Мустақиллик кунида янгради.
3 июль куни эрталаб Россия президенти Владимир Путин Лукашенкога табрик телеграммаси йўллади. Унда Россия президенти россияликлар ва беларуслар дўстлик ва ўзаро ёрдам ришталарини сақлаб, мустаҳкамлаб, халқаро майдонда ўз манфаатларини биргаликда ҳимоя қилишини таъкидлади. Аввалроқ Путин Ғарб босими остида бу икки давлат бирлашиш жараёнларини тезлаштириши кераклигини айтганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”