Илм-фан тарихида илк бор автомашинада антиматерия ташилди

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- СЕРН тадқиқотчилари илк бор антиматерияни махсус мобил қурилмада автомобил йўли орқали муваффақиятли таши олишди.
- БАСЕ лойиҳаси олимлари 92 та антипротонни БАСЕ-СТЕП номли мобил қурилмага жойлаштириб, уни 8 километр масофага олиб ўтишди ва бу жараёнда бирорта ҳам антипротон йўқотилмади.
- Бу очиқ турдаги мобил тизимлар учун бир ойдан ортиқ вақт давомида антипартикулларни сақлаш ва бошқариш бўйича рекорд натижа ҳисобланади.
Жаҳон илм-фанида муҳим тарихий воқелик қайд этилди: СЕРН тадқиқотчилари илк маротаба антиматерияни махсус мобил қурилмада автомобил йўли орқали муваффақиятли таши олишди. Натуре журналида эълон қилинган натижаларга кўра, мазкур мураккаб тажриба жорий йилнинг март ойида Женевадаги Европа ядроавсарлар тадқиқотлари ташкилоти ҳудудида амалга оширилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Маълум қилинишича, БАСЕ лойиҳаси олимлари Антиматтер Факторй комплексидан 92 та антипротонни ажратиб олиб, уларни махсус БАСЕ-СТЕП деб номланган мобил қурилмага жойлаштирган. Шундан сўнг ушбу ноёб ускуналар юк машинасига ортилиб, тадқиқот маркази ҳудуди бўйлаб тахминан 30 дақиқа давомида 8 километр масофага олиб ўтилган. Муҳими, транспортировка жараёнида бирорта ҳам антипротон йўқотилмаган.
Антиматерияни сақлаш ва бошқариш бўйича янги рекорд
Мазкур муваффақиятли ташиш жараёни билан тажриба якунланиб қолмагани таъкидланади. Мутахассислар антипартикулларни умумий ҳисобда бир ойдан ортиқ вақт давомида қурилма ичида сақлаш ва бошқариладиган тарзда ҳаракатлантиришга муваффақ бўлишди. Бу очиқ турдаги мобил тизимлар учун мутлақ рекорд натижа ҳисобланади.Бундай ўта нозик жараённи амалга оширишдаги асосий техник вазифалардан бири ўта юқори даражадаги вакуум муҳитини сақлаб туришдан иборат бўлган. Чунки антипротон одатдаги материя билан тўқнашганда дарҳол аннигиляцияга учрайди. БАСЕ-СТЕП қурилмасида сақлаш даврининг бутун давомида босим лойиҳа кўрсаткичидан ҳам юқорироқ даражада — 2,2×10⁻¹⁸ мбар дан паст ҳолда ушлаб турилган.
Антипартикулларни деворларга тегмасдан мувозанатда сақлаш учун эса электр ва магнит майдонларини ўзида мужассам этган Пеннинг қопқони ишлатилган.
Келгусидаги режа ва илмий аҳамияти
Олимларнинг фикрича, антиматерияни СЕРН ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ўлчовлар аниқлигини кескин ошириш учун зарур. Ҳозирги кунда Антиматтер Факторй инфратузилмаси кучли магнит тебранишларини келтириб чиқармоқда, бу эса келгусидаги тажрибалар аниқлигини чекловчи асосий омиллардан бирига айланган. Физиклар антипротонларни кучли тезлаткич ускуналаридан узоқда жойлашган махсус «тинч» лабораторияларга етказиб беришни мақсад қилган.БАСЕ жамоасининг ҳисоб-китобларига кўра, бу баъзи ўлчовлар аниқлигини камида 100 баробарга ошириш имконини бериши мумкин. Бундай фундаментал тадқиқотлар материя ва антиматерия оламини чуқурроқ тушунишда муҳим ўрин тутади. Ҳозирги назарияларга кўра, Катта портлаш вақтида материя ва антиматерия бир хил миқдорда юзага келиши керак эди, бироқ кузатилаётган коинот деярли фақат материядан иборат.
Келгусидаги босқичда олимлар Женевадан Дюсселдорфгача бўлган 10 соатлик узоқроқ масофага транспортировка қилишни режалаштирмоқда. Германиядаги Генрих Гейне номидаги университетда айнан материя ва антиматерияни солиштиришга мўлжалланган юқори аниқликдаги махсус лаборатория барпо этилмоқда.




























Изоҳлар 0
…