Фото: delo.ua
Пентагон Украинага ҳарбий ёрдамни яна 270 миллион долларга кенгайтирганини эълон қилди. Киев HIMARS ЯЎРТ ва Phoenix Ghost дронларидан ташқари ўқ-дорилар, танкка қарши воситалар ва бошқа қуролларни олади.
Украина АҚШдан яна тўртта HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизими (ЯЎРТ) ҳамда 580 та Phoenix Ghost зарба берувчи ва разведкачи дронларини олади. 22 июль, жума куни АҚШ Мудофаа вазирлиги Киевга умумий қиймати 270 миллион долларлик янги ёрдам пакети тақдим этилишини эълон қилди. Тегишли фармонни шу куни президент Жо Байден имзолади.
Бундан ташқари, янги ҳарбий ёрдам пакетига тўртта қўмондонлик-штаб машинаси, 36 минг дона снаряд, танкка қарши воситалар, эҳтиёт қисмлар ва бошқа жиҳозлар киради.
Пакетга Байден маъмуриятининг 175 миллион долларлик ёрдами ва Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси (USAI) фондларидан 95 миллион доллар ажратилган. USAI фондлари ёрдами доирасида Вашингтон Пентагон захираларидан қурол олмайди, балки уларни саноат вакилларидан сотиб олади, дейилади баёнотда. «Ушбу эълон Украина қуролли кучларига қўшимча имкониятлар тақдим этиш бўйича шартномалар тузиш жараёнининг бошланишини кўрсатади», дейилади хабарда.
Байден маъмурияти иш бошлаганидан бери АҚШ Киевга хавфсизлик соҳасида 8,2 миллиард долларга яқин ёрдам кўрсатди. Бундан ташқари, май ойида, Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан тахминан уч ой ўтгач, АҚШ конгресси Украинага 40 млрд доллар иқтисодий ва ҳарбий ёрдам кўрсатишга қарор қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»