Германиянинг Кил университети Жаҳон иқтисодиёти институти Россияга қарши урушда Украинага энг катта дастак бераётган мамлакатлар ҳақида маълумот берди.
1 июль ҳолатига кўра, Киевнинг Москвага қарши урушидаги энг асосий ҳарбий донори АҚШ бўлиб қолмоқда. Бу мамлакат шу кунгача Украинага 25,45 миллиард долларлик ёрдам кўрсатган. Киевга кўрсатилаётган кўмак ҳажми бўйича иккинчи ўринда Буюк Британия (4,11 миллиард доллар), учинчида Польша (1,83 миллиард доллар), ундан кейин эса Германия (1,22 миллиард доллар) турибди.
Бу орада Украинанинг асосий ёрдамчиси бўлган Қўшма Штатлар Киевга яна 800 миллион долларлик ҳарбий кўмак кўрсатишни ваъда қилган. Бу ҳақда «Reuters» агентлиги уч манбадан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Янги ёрдам пакети ҳақида яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?