
Россияда турган айрим қирғизистонликларга ҳарбий сафарбарликка чақирув қоғози келган. Бу ҳақда Қирғизистон Жўқорғу Кенеши депутати Дастан Бекешев маълум қилди.
Кеча РФ давлат думаси Жиноят-процессуал кодексга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Унда урушга оид нормалар ўрин олган.
“Айримлар (қирғизистонликлар)га чақирув қоғози келган. Бизнинг элчимиз у ерда бекор ўтирмасин, собиқ ва амалдаги фуқароларимизга диаспоралар тўғрисидаги қонун бўйича маълумотлар берсин. Улар ҳар қандай таҳдидларга тайёр бўлиши керак. Аммо элчидан маълумот эшитмадим. Аммо унда кўпроқ информация бор”, – деган депутат.
Маълумот ўрнида: Бугун Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилинди. Унга кўра, жанговар тажрибага эга ҳамда қуролли кучлар захирасига олинган фуқаролар армия сафларига чақирилади. РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу 300 минг киши қуролли кучларга жалб қилинишини айтган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар