14:18 / 08.10.2022
3 624

Путин биринчи бор Украинадаги урушни «фожиали» деб айтди

Путин биринчи бор Украинадаги урушни «фожиали» деб айтди
Россия президенти Владимир Путин Украинада содир бўлаётган воқеаларни фожиали деб атади. Бу гапни Россия раҳбари МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммитида айтиб ўтди. Путин шунингдек, бошқа МДҲ давлатлари ўртасида ҳам можаролар бўлаётганини қўшимча қилди.

«Бизнинг даврамизда, албатта, МДҲ маконида хавфсизликни таъминлаш муаммолари билан боғлиқ масалаларга ҳам тўхталамиз. Ахир, ҳақиқатан ҳам фожиали воқеалар содир бўлаётган Украинадан ташқари, баъзида постсовет давлатларининг ҳудудлари ҳам низолардан ҳоли эмас», — дейди Путин.

Россия давлати раҳбари терроризм ва экстремизм, жиноятчилик, наркотрафик ва коррупцияга қарши курашда ўзаро ҳамкорликка кўмаклашиш борасида ҳам фикр алмашиш муҳимлигини таъкидлади.

Путиннинг иддао қилишича, МДҲ давлатлари узоқ вақтдан бери миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилишга ўтиш ҳаракатида ва буни ҳеч қандай сиёсий конъюнктурасиз амалга оширмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг