08:09 / 31.03.2023
158

Путин 147 минг фуқарони баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирди

Путин 147 минг фуқарони баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирди

Фото: AP Photo/Alexandr Kulikov

Россия президенти баҳорги муддатли ҳарбий хизматга чақирув тўғрисидаги фармонни имзолади.

Тегишли ҳужжат Россия Федерациясининг ҳуқуқий порталида эълон қилинди. Фармонда қайд этилишича, бутун Россия бўйлаб баҳорги чақирув доирасида ҳарбий комиссарлар камида 147 минг россияликни армияга ёллаши керак.

«2023 йил 1 апрелдан 15 июлгача Россия Федерациясининг 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган, захирада бўлмаган ва муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши лозим бўлган 147 минг фуқаросини ҳарбий хизматга чақириш амалга оширилсин», дейилади ҳужжат матнида.

Эслатиб ўтамиз, Путин 2022 йил баҳорида 134,5 минг фуқарони ҳарбий хизматга чақирган эди. 2022 йил кузида эса 120 минг фуқаро ҳарбий хизматга чақирилди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг