01:13 / 24.06.2023
418

Пригожин Шойгу ва Герасимовни «рус халқининг геноциди»да айблади

Пригожин Шойгу ва Герасимовни «рус халқининг геноциди»да айблади

Фото: Видеодан кадр

Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) раҳбари Евгений Пригожин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовни «рус халқининг геноциди»да айблади.

Аввалроқ, Пригожиннинг Шойгу ва Герасимов устидан Тергов қўмитасига шикоят қилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалган эди. ХҲК раҳбари буни тасдиқлади.

«Ҳа, бу Герасимов ва Шойгу устидан шикоят, улар рус халқи геноциди, ўн минглаб Россия фуқароларининг ўлдирилиши ва Россия ҳудудларини душман қўлига бериб қўйгани учун жавобгар бўлиши керак. Улар буни атайлаб қилган. Шойгу миллатчилик асосида геноцид қилган», деди Пригожин.

«Вагнерчилар» раҳбари Россия Мудофаа вазирлигини ўз ёлланма аскарларини етарлича ўқ-дорилар билан таъминламаганликда бир неча бор айблаган, шунингдек, Шойгу ва Герасимовни танқид қилиб келмоқда.

Ёз бошида Шойгу барча «кўнгилли ҳарбий қисмлар» 1 июлгача Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузиши кераклигини маълум қилди. Пригожин буни рад этди ва шартнома тузишни истамаганларни «Вагнер»га қўшилишга чақирди.

Кейинроқ, Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги ташаббусини қўллаб-қувватлади. Аммо Пригожин ўз аскарлари «яна шармандалик йўлидан боришга тайёр эмаслигини» айтди.

Яқинда берган интервьюсида Пригожин яна Шойгу ҳақида гапириб, маршал унвони ва иккинчи марта қаҳрамон юлдузини олиши учун унга Украинадаги уруш керак бўлганини айтди.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пригожин Шойгу ва Герасимовни «рус халқининг геноциди»да айблади
ePN