Наманганда 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Наманганда 66 ёшли аёл 4 метрлик қудуққа тушиб кетди

Наманган вилоятининг Чуст туманида 66 ёшли аёл хонадонидаги 4 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди. У ФВВ қутқарувчилари томонидан хавфсиз тарзда олиб чиқилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 12 сентябрь куни соат 06:46 да «Хўжаобод» МФЙ, Муқимий кўчасидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Аёл қудуққа эҳтиётсизлик оқибатида тушиб кетган.

«112» тизими орқали хабар келиб тушгач, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига тезкор етиб бориб, 66 ёшли аёлни қудуқдан олиб чиққан ва тиббиёт ходимларига топширган.

ФВВ маълумотига кўра, аёлнинг аҳволи яхши. Ҳодиса оқибатида у тан жароҳати олмаган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар