Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди. Бу ҳақда ШҲТ котибияти маълум қилди.
Ислом Республикасининг ташкилотга аъзо бўлиши ҳақидаги қарор Ҳиндистон раислигидаги ШҲТнинг 23-саммитида қабул қилинди.
“Аъзо давлатлар Эрон Ислом Республикасининг ШҲТга тўлақонли аъзо давлат сифатида қабул қилинишининг тарихий аҳамиятини таъкидлади”, — дейилади хабарда.
Эрон ташкилотнинг тўққизинчи аъзоси бўлди. 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТнинг аввалги саммитида Эрон ассоциацияга аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбурият меморандумини имзолаганди. ШҲТга тўлиқ аъзо бўлишдан олдин Эрон кузатувчи мақомига эга эди.
ШҲТ 2001 йил 15 июнда Шанхайда ташкил топган. Дастлаб ташкилот таркибига олтита давлат — Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон кирган, 2017 йилда Ҳиндистон ва Покистон ҳам қўшилган. Афғонистон, Беларусь ва Мўғулистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Трамп Зеленскийнинг АҚШга ташрифи чоғида у билан учрашишдан бош тортди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?