date
views 1 094

Лавров Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳақида: "Бу кўп вақт олмайди"

Лавров Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳақида: "Бу кўп вақт олмайди"

Россия Федерацияси ҳамкорлари билан Қозоғистон транзит тизимидан фойдаланган ҳолда Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Лавров айтишига кўра, Ўзбекистонда табиий газ танқислиги мавжуд.
"Биз келишиб олмоқдамиз. Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари ушбу масала юзасидан бир неча маротаба боғланишди. Ўзбекистон эҳтиёжларини қондириш учун Қозоғистон транзит тизимидан фойдаланиш муҳокама қилинмоқда. Бунинг учун жойларда бир қатор техник операцияларни бажариш керак. Бунинг иложи бор ва бу кўп вақт олмайди", - деди Россия ташқи ишлар вазири.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш ҳақида: "Бу кўп вақт олмайди"
-->