07:25 / 27.11.2023
273

Яман қирғоқлари яқинида исроиллик миллиардерга тегишли танкер қўлга олинди

Фото: FleetMon.com

Яманнинг Аден қирғоқлари яқинида Исроилга алоқадор Central Park нефть ташувчи танкери қўлга олинди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Ҳеч бир ҳарбий гуруҳ кеманинг қўлга олиниши учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Кема исроиллик миллиардер Эял Офернинг Zodiac гуруҳига кирувчи Zodiac Мaritime компаниясига тегишли.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳужум содир бўлган Адан кўрфазининг қисми Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳукумати билан иттифоқчи кучлар, шунингдек, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан назорат қилинади ва Ямандаги ҳусийлар назорати остидаги ҳудуддан узоқда жойлашган.

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари кема қўлга олингани ҳақида маълумот олди. Тахминларга кўра, уни озод қилишга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилади. АҚШ ҳарбийлари “кемалардан бу ҳудуддан узоқроқ туришни” сўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яман ҳусийлари Қизил денгиз соҳилларини назорат қилувчи Яман шимолидаги ҳукмрон Ансор Аллоҳ (ҳусийлар) ҳаракати Исроил билан боғлиқ ҳар қандай кемага ҳужум қилишидан огоҳлантирган. Шундан сўнг Яман ҳусийлари Қизил денгизда Galaxy Leader кемасини қўлга олганди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яман қирғоқлари яқинида исроиллик миллиардерга тегишли танкер қўлга олинди