Саудия Арабистони бош муфтийи ҳарбийларга мурожаат қилди

1 дақиқа ўқиш392
Саудия Арабистони бош муфтийи ҳарбийларга мурожаат қилди

Саудия Арабистони бош муфтийи шайх Солиҳ бин Фавзон ал-Фавзон мамлакат чегараларида хизмат қилаётган ҳарбийларни ҳусийларга қарши туришга ва ўз вазифасини бажаришга тайёр бўлишга чақирди.

«Бир сафда туринглар»

Муфтийнинг мурожаати Саудия чегарасида хизмат қилаётган ҳарбийлар ҳамда коалиция кучларига йўлланган. У ҳарбийларни сабр-тоқатли, ҳушёр ва бирдам бўлишга, қўмондонлар буйруқларига амал қилишга чақирган.

Шайх Солиҳ ал-Фавзон мамлакат ҳудудини ҳимоя қилиш ва унга қилинган тажовузни қайтариш муҳим вазифа эканини таъкидлаган. У мурожаатида ҳарбийлар ўз вазифасини бажариш чоғида ҳаётини қурбон қилишга ҳам тайёр туриши кераклигини айтган.

Вазият кескинлашган бир пайтда

Муфтийнинг мурожаати Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик кучайган даврга тўғри келди. Сўнгги ҳафталарда ҳусийлар томонидан Саудия ҳудудига ракета ва дрон ҳужумлари амалга оширилгани, Саудия томони эса ҳаво зарбалари билан жавоб бергани хабар қилинган.

Муфтий ўз дуосида Саудия Арабистони ва Яманни турли хавф-хатарлардан асрашни ҳам сўраган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?