17:38 / 05.01.2024
423

Тадқиқот: Саратонни бир сонияда даволаш усули топилди

Тадқиқот: Саратонни бир сонияда даволаш усули топилди

Бугунги кунда онкологик касалликларни даволашда кенг тарқалган восита – кимётерапиядан кўпроқ фойдаланилади. Бунинг учун одатда фотон нурланиш усули кенг қўлланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, сўнгги изланишлар флеш-терапия деб номланган протон нурланиш самарадорлиги юқорилигини тасдиқламоқда. Бу усул билан соғлом тўқималарга камроқ зарар етказилиши кутиляпти.

АҚШнинг Пенсилвания университети тадқиқотчиларининг хулосасига кўра, флеш-терапия анъанавий нур муолажаларига нисбатан ножўя таъсирлар хавфини учдан икки қисмга камайтиради. Бу ҳақда Радиацион онкология, биология ва физика халқаро журналида олимлар билан ўтган подкастда ҳам батафсил гапириб ўтилган.

Қолаверса, даволаш курси фақат бир марталик ва унинг давомийлиги атиги бир сонияга тенг. Заррачалар массаси катта бўлгани сабабли протон нурлари беморнинг касалликдан зарарланган қисмига аниқроқ йўналтирилади. Бу эса қўшни тўқималар ва органларга минимал даражада салбий таъсир кўрсатади.

Олимлар протон нурланишдан фойдаланиш методологияси ва экспресс сеанслар учун оптимал дозаларни ишлаб чиққан. Тез орада флеш-терапия саратон муолажасида кенг оммалашиши мумкин.

Маълумот учун, протон нурланиш орқали саратонни даволаш усули 2020 йилдан бери тадқиқ қилиб келинади. Ўшанда флеш-терапиянинг қандай ишлаши тушунтириб берилган. Яъни нурланиш сабаб ўсимта ҳужайраларига таъсир қилиб, уларнинг ДНКсини бузиш ҳамда бўлинишини тўхтатиб, уни ўлдириш назарда тутилган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тадқиқот: Саратонни бир сонияда даволаш усули топилди