Фото: Getty Images
Буюк Британия қироли Чарлз III ўз меросхўрига тожни топширишга тайёргарликни кутилганидан эрта бошлади. Бу ҳақда Daily Mirror ёзди.
Тахт вориси ҳақидаги қонунга кўра, Чарлзнинг тўнғич ўғли, шаҳзода Уилям Буюк Британиянинг кейинги қироли бўлиши керак.
Британия қироллик оиласи бўйича мутахассис Том Куин сўзларига кўра, ворислик режалари Чарлз III саратон касаллигига чалингани ҳақидаги хабардан кўп ўтмай тузила бошлаган. Қиролнинг касаллиги аниқланишидан олдин, меросхўрлик масалалари камида яна ўн йил давомида муҳокама қилиниши кутилмаган эди. Унинг фикрича, бу Чарлз чалинган хасталикнинг хавфли эканини кўрсатиши мумкин.
5 феврал куни Чарлз III саратон касаллигига чалингани маълум бўлди. Бакингҳэм саройига кўра, касаллик 75 ёшли монархда простата безининг кенгайиши билан боғлиқ даволаш муолажалари пайтида аниқланган. Чарлз III миш-мишларнинг олдини олиш учун ўз ташхисини омма билан баҳам кўришга қарор қилган. Шундан сўнг, қирол ўз ваколатларини бажаришда давом этиши, аммо жамоатчилик билан алоқалари тўхтатилиши ҳақида хабар берилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!