Поп мусиқа қироли Майкл Жексоннинг фарзандлари омма эътиборига тушишни ёқтирмайди, улар доимо яширин ҳаёт тарзини олиб боради. Афсонавий қўшиқчининг меросхўрлари турли кечалар ва зиёфатларда, ижтимоий йиғилиш ва оммавий тадбирларда ҳеч қачон иштирок этмайди.
Бироқ машҳурнинг фарзандлари куни кеча бўлиб ўтган шаҳзода Эдуард театридаги спектаклда кўриниш берган. Бу ҳақда People Talk нашри хабар бермоқда.
Фото: People Talk
Фото: People Talk
Лондондаги театрга Майклнинг 25 ёшли қизи Перис Жексон ва ўғиллари 27 ёшли Принс Жексон ва 22 ёшли Принс Бланкет Жексон II расмий кийимда ташриф буюрди.
Поп афсонаси икки маротаба оила қурган. 1994 йилда у Лиза Мария Преслига Доминикада уйланган. Афсуски, икки йил ўтгач ёш оила ажримга келган.
Лиза Мария ва Майкл Жексон
Фото: ‘‘Правила Жизни’’
1996 йилда Майкл Дебби Роу исмли аёлга уйланган. Уларнинг икки нафар Перис Жексон ва Принс Жексон исмли фарзандлари бор. Уч йилдан сўнг улар ҳам ажрашди.
Миш-мишларга кўра, Жексоннинг учинчи фарзанди — Принс Бланкет Жексон II суррогат она ёрдамида дунёга келган.
Дебби Роу ва Майкл Жексон фарзандлари билан
Фото: ‘‘Правила Жизни’’
Поп қироли Майкл Жексон 2009 йил 25 июнь куни 50 ёшида вафот этди. Афсонавий қўшиқчининг ўлим сабаби ҳануз номаълум. Баъзи тахминларга кўра, у пропофолнинг меъёридан ортиқ дозаси туфайли жон берган. Инъекциянинг нотўғри дозасини Жексоннинг шахсий кардиологи юборган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС Тель-Авивдаги теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олди
Микротўлқинли печда овқат иситиш соғлиқ учун зарарлими?
Песков: Махсус ҳарбий операция Россия мақсадларига эришиш билан якунланиши керак
Путин россияликларга мурожаат қилди: “Барча режалаштирилган мақсадларга эришилади”
Селена Гомес ўзининг миллиардерлик мақомига муносабат билдирди
Россия армияси Украинанинг «қалъа шаҳри» Вуҳледарни эгаллади
Байден Исроилнинг Эрон ядровий иншоотларига зарба беришини қўллаб-қувватламаслигини билдирди
Ҳусийлар Тель Авивнинг чекка ҳудудларига ҳужум қилди