
Фото: Google Images
Гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчилар учун ўлим жазосининг жорий этилишигина АҚШдаги гиёҳванд моддалар муаммосини ҳал қилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Фентанил халқимизни ўлдирмоқда... Наркотрафикчиларга ўлим жазосини жорий қилмагунча, биз ҳеч қачон гиёҳвандлик муаммосини чинакамига ҳал қила олмаймиз”, — деди у.
2023 йилда Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш федерал марказлари мамлакатда Мексикадан олиб келинган синтетик опиоид фентанилдан заҳарланиш ва ўлим даражаси 2016 йилдан 2021 йилгача деярли тўрт бараварга ошгани ҳақида хабар берди.
Қўшма Штатлар ҳар йили 100 мингга яқин америкаликларнинг ҳаётига зомин бўладиган кенг кўламли опиоид эпидемиясига дуч келмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар