17:19 / 28.07.2024
137

МДҲ давлатларидан бирида теракт уюштирмоқчи бўлган эркак ушланди

МДҲ давлатларидан бирида теракт уюштирмоқчи бўлган эркак ушланди
Иллюстратив фото: AP Photo
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатларидан бирида теракт уюштирмоқчи бўлган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда “24.кг” хабар берди.

Айбланувчи Қирғизистон фуқароси бўлиб, ўз мамлакатида ушланган. У халқаро террорчи ташкилот аъзоси бўлиб, ҳозирда тергов изоляторида сақланмоқда. Эркак МДҲ давлатларидан бирида яширин гуруҳ таркибида теракт уюштиришга тайёргарлик кўрганликда гумон қилинган.

Унинг яширин Telegram аккаунтлари орқали қилган барча ҳаракатлари террорчи ташкилотлардан бирининг эмиссарлари томонидан мувофиқлаштирилган. Жиноятни содир этишга уринишдан олдин Н.Р. халқаро террор ташкилоти раҳбарига содиқликка қасамёд қилган.

Жиноят иши доирасида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси разведка хизматлари билан биргаликда террорчилик гуруҳининг бошқа иштирокчиларига нисбатан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » МДҲ давлатларидан бирида теракт уюштирмоқчи бўлган эркак ушланди