Фото: Shutterstock/Fotodom
Қозоғистонда «замонавий кўчманчилар» — масофадан туриб ишловчи ва саёҳатни бирлаштирувчи туристлар учун янги турдаги Neo Nomad номли виза тури жорий этилди. Бу ҳақда мамлакат Туризм вазирлиги хабар берди. Мазкур визани олиш учун чет эл фуқароси Қозоғистондан ташқарида ойига камида 3 минг доллар ишлаб топиши керак.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, янги турдаги визани жорий этишда коронавирус пандемиясидан кейин бу каби дастурни ишга туширган дунёнинг 50 та давлати тажрибаси ўрганилган. Neo Nomad визаси ёрдамида чет эл фуқаролари хориж компанияларидаги ишини сақлаган ҳолда Қозоғистонда бир йилгача қолишлари мумкин.
Neo Nomad’ни олишда минимал даромаддан ташқари, тиббий суғурта ва судланмаганлик тўғрисида маълумотнома ҳам талаб этилади. Туризм вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, мазкур визанинг жорий этилиши натижасида ҳар йили 500 киши Neo Nomad оладиган бўлса ҳам 3 миллиард тенге (6,8 миллион доллар) фойда кўради.
2023 йил маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 93 та хорижий давлат фуқаролари учун визасиз кириш, 56 давлат учун электрон кириш визаси, 47 давлат учун беш кунлик транзит визасиз кириш, шунингдек, 76 давлат учун туристик виза беришнинг енгиллаштирилган тартиби белгиланган.
55 ёшга тўлган ва туризм мақсадида 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга Ўзбекистонга келувчи Хитой, АҚШ ва Ветнам фуқаролари учун визасиз кириш режими жорий қилинган. Бундан ташқари, «Ватандош», «Student visa», «Academic visa», «Medical visa» ва «Pilgrim visa» каби янги кириш виза турлари мавжуд. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади