Фото: BBC
Бирлашган Араб Амирликлари махсус хизмати ва хавфсизлик органлари 21 ноябрь куни бедарак йўқолган исроиллик раввин Зви Коганнинг жасадини топди. Бу ҳақда Исроил ҳукумати хабар берди.
"Зви Коганнинг ўлдирилиши жиноий антисемитик террорчилик ҳаракатидир. Исроил давлати унинг ўлимида айбдор бўлган жиноятчиларни, албатта, жавобгарликка тортади ва бунинг учун барча йўллар билан ҳаракат қилади", дея таъкидланган Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Абу Дабидаги Исроил элчихонаси Коган оиласи билан алоқада. Марҳум Исроил ва Молдова фуқаролигига эга бўлиб, яҳудийларнинг “Хобод” диний ҳаракатида фаолият юритган ва унинг Абу Дабидаги вакили бўлган. Шунингдек, у яҳудий жамоасининг бош раввини ёрдамчиси ва Дубайдаги “Римон” кошер супермаркетининг раҳбари эди.
Зви Коган 21 ноябрь куни бедарак йўқолган. Унинг ўлдирилгани, қотиллар эса Туркияга қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган. Исроилнинг Walla янгиликлар портали Исроил ҳукумати раввинни Эрон разведкаси кузатгани ҳақидаги маълумотларга эга экани ҳақида ёзди.
Коганнинг рафиқаси АҚШ фуқароси бўлиб, у билан БААда яшаган. У 2008 йилда Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб ўтган ҳужумда ўлдирилган раввин Гавриэл Холсбергнинг жияни ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»