Фото: Getty Images
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон дунёда юзага келаётган инқирозларни бартараф эта олмайдиган БМТни тезроқ ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Бу Украина можароси ва Ғазо секторидаги инқироз мисолларида яққол кўзга ташланади, деди у Истанбулда TRT-World медиа форумида.
"Россия-Украина уруши халқаро тизимнинг заифлигини кўрсатиб берди. Бу тизим Ғазодаги инқироз давридаги синовларга ҳам дош бера олмади. Буни имкон қадар тезроқ ислоҳ қилиш керак. Дунёнинг тақдири БМТнинг беш доимий аъзоси қўлида қолдирилиши мумкин эмас. Биз энди Иккинчи Жаҳон уруши шароитида эмасмиз. 194 давлатнинг тақдирини БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш аъзоси ҳал қила олмайди", деди Эрдўғон.
Туркия президенти аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган. Унинг асосий тезислари 2021 йил сентябрь ойида чоп этилган “Адолатли дунёни қуриш мумкин” китобида баён этилган.
Мазкур китобда Эрдўғон глобал сиёсат муаммолари: миграция инқирози, халқаро терроризм, исломофобия, дискриминация, икки томонлама стандартларга эътибор қаратган.
Шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 25 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясидаги чиқишида ташкилот ҳақида кескин гапирганди.
БМТнинг миллионлаб одамлар ҳалок бўлган Иккинчи жаҳон урушидан сўнг халқаро тинчлик ва хавфсизликни ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилганини эслатиб ўтди.
“Афсуски, сўнгги йилларда БМТнинг ўз асосий вазифасини бажаришда ожизлик кўрсатаётганини, тобора самара бермайдиган, қолоқ ва ҳаракатсиз тузилмага айланиб бораётганини кузатмоқдамиз”, деди у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?