Бугун, 4 декабрь куни Американинг United Heathcare суғурта компанияси бош директори Брайан Томпсон Манхэттенда отиб ўлдирилди.
Бу ҳақда Америка ОАВлари Ню-Йорк полицияси баёнотига асосланиб ёзишмоқда. Унга кўра, жаноб Томпсон компания инвесторлар учун конференция ўтказаётган Ню-Йорк Hilton Midtown меҳмонхонаси яқинида отиб ташланган. У оғир аҳволда шифохонага етказилган ва шу ерда вафот этган.
Манбаларга кўра, ниқобли жиноятчи воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган.
United Healthcare Америка Қўшма Штатларидаги энг йирик соғлиқни суғурталовчи бўлган United Health Group таркибига киради ва Fortune Global 500 рейтингида саккизинчи ўринни эгаллайди. United Heathcare гуруҳнинг иккита асосий бўлинмаларидан бири бўлиб, суғурта бизнесига ихтисослашган, бошқа компания Optum эса суғурта бизнесида ушбу соҳада технологик ечимларга ихтисослашган. 2004 йилдан бери компанияда ишлайдиган жаноб Томпсон 2021 йилдан буён United Heathcare'ни бошқариб келаётганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?
Олимлар инсон танасидан чиқадиган иссиқликни электр энергиясига айлантиришни ўрганди
"Энг яхшиси ҳали олдинда" ёки "Ҳали ҳаммаси олдинда..." иборалари ҳақида
Аббосбек Файзуллаев ЦСКАда қанча маош олади?
Улуғбек Рашитов жаҳоннинг 2024 йилдаги энг яхши таэквондочиси бўлди