Коллаж: Shutterstock
Сурияда исёнчилар президент Башар Асаднинг қўриқчисиз қолган қароргоҳига кирди, одамлар буюмларни талон-торож қилишни бошлади.
Президент қароргоҳи шаҳарнинг ғарбий қисмида, Мезз тоғида жойлашган. У Суриянинг собиқ президенти Башар Асаднинг отаси Ҳофиз Асад даврида қурилган. Одамлар қаровсиз қолган саройдан мебеллар, гиламлар, стуллар, президентнинг шахсий буюмларини олиб кетмоқда. Маҳаллий аҳоли президент саройида бемалол сайр қилиб, суратга тушмоқда.
Сурия оммавий ахборот воситалари қароргоҳдаги гаражда 50 га яқин ҳашаматли ва қимматбаҳо автомобиллар аниқланганини ёзмоқда. Транспорт воситалари орасида бир нечта йўлтанламаслар, жиплар ва юк ташиш машиналари бор. Ҳатто лимузинлар ва спорт автомобиллари ҳам мавжуд: BMW, Audi, Ferrari, Lamborghini Diablo ва Mercedes-AMG SLS.
Ҳозирда президент қароргоҳида ёнғин чиққани айтилмоқда. 8 декабрга ўтар кечаси Сурия президенти Дамашқни тарк этган. Пойтахтга қуролли исёнчилар кириб келган.
Сурия бош вазири Муҳаммад Ғози ал-Жалолий президентнинг қаердалиги номаълумлигини айтган. У ҳокимиятни тинч йўл билан топширишга тайёрлигини эълон қилган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса Башар Асад исёнчилар билан келишувга эришиб, истеъфога чиққани ва Сурияни тарк этганини хабар қилган.
Reuters нашрининг хабар беришича, бортида Асад бўлган самолёт Дамашқни тарк этган ва кўп ўтмай радардан ғойиб бўлган. Ҳозирда сиёсатчи қаердалиги номаълум. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Металлург" 2025 йил Суперлигада ўйнайди
Тадқиқот: Кунлик қаҳва истеъмоли умрни узайтириб, ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради
Майк Тайсон: “Йиғладим ва қасос олишга ваъда бердим”
Башар Асад оиласи билан Москвага қочиб келгани маълум бўлди
Туркия Сурия мухолифатининг Асадни ағдариш режалари ҳақида 6 ой олдин билган
Қарзинг бўлмасин!
Башар Асаднинг яқин қариндоши осиб ўлдирилди
Исёнчилар Дамашқ қамоқхонасида кутилмаган ҳолатга дуч келишди