Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учраган Embraer 190 самолёти экипажи аъзоларини тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, кема командири Игор Кшнякин, ёрдамчи учувчи Александр Калянинов ва борт кузатувчиси Ҳокима Алиевага «Миллий қаҳрамон» унвони берилди. Уларнинг барчаси ҳалокатда қурбон бўлди.
Бундан ташқари, тирик қолган борт кузатувчилари Зулфиқор Асадов ва Ойдин Раҳимли биринчи даражали «Рашадат» (Жасорат) ордени билан тақдирланди.
25 декабр куни Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Embraer 190 самолёти Боку-Грозний йўналишида парвоз қилиб, Қозоғистоннинг Оқтов шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Самолёт бортидаги 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлди. Улар орасида экипажнинг 3 аъзоси ҳам бор эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трампнинг таҳдидларига Франция ва Германия қандай муносабат билдирди?
Telegram фойдаланувчилар маълумотини АҚШга беришни бошлади...
Россия ҳарбий разведкаси Афғонистонда АҚШ аскарларини ўлдириш учун толибларга пул тўлаган(ми?)
Япония ҳукумати нега Хитой билан боғлиқ киберҳужумлардан хавотирга тушмоқда?
Европа Трампнинг кескин баёнотларидан хавотирга тушмоқда
Хитой раиси нима учун машҳур иқтисодчини жазолашни буюрди?
Курскка ҳужум кўлами қандай ва ундан мақсад нима?
Россия Запорожьега ҳаво зарбалари йўллади: қурбонлар бор (фото, видео)