Фото: Reuters
Озарбойжон ҳукумати 25 декабр куни "Озарбойжон ҳавойўллари" (AZAL) самолётини уриб туширган "Панцир-С" тизимидан Россия ракетасининг парчасини аниқлади. Бу ҳақда 4 феврал, сешанба куни Бокудаги юқори мартабали амалдорга таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
«Озарбойжон томонида «Панцир-С» ракетасининг бўлаги бор, у самолётдан олинган ва халқаро экспертиза давомида аниқланган», — деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан у.
Аввалроқ Қозоғистон Транспорт вазирлиги самолёт ҳалокати бўйича 53 бетлик ҳисоботни эълон қилган эди. Унда айтилишича, самолёт фюзеляжидаги «кўп сонли шикастланишлар» «ташқи нарсаларнинг кириб боришини» кўрсатади. Ҳужжатда "Панцир-С" тизими ёки бирон бир ракета ҳақида гапирилмаган.
Озарбойжон Транспорт вазирлиги: Парчалар ҳали ҳам текширилмоқда
Озарбойжон Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги Reuters агентлигига ҳисоботни изоҳлар экан, самолёт парвозга тўлиқ яроқли, аммо «ташқи объектлар» таъсиридан шикастланганини билдирди.
«Фюзеляжнинг шикастланган жойларида самолётга тегишли бўлмаган бегона объектлар топилди ва олинди; уларнинг фотосуратлари дастлабки ҳисобот матнида жамоатчиликка тақдим этилди. Топилган бегона нарсаларни аниқлаштириш учун келажакда қўшимча экспертиза ўтказиш режалаштирилмоқда», — дея қўшимча қилди Озарбойжон Транспорт вазирлиги маҳаллий Axar порталига берган изоҳида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар