
Франция президенти Эммануэл Макрон Украина хавфсизлигини таъминлаш масаласида Европа ва иттифоқчи давлатлар ўртасида келишув мавжудлигини маълум қилди. 30 давлат бу жараёнда иштирок этишга тайёрлигини билдирган.
«Мен Европа ва иттифоқчиларимиз билан гаплашдим, улар хавфсизлик кафолатларига тайёр», – деди Макрон.
Буюк Британия Украинага қўшин жўнатиши мумкин
Британия бош вазири Кир Стармер ҳам мамлакатининг Украина хавфсизлигини таъминлашга содиқлигини таъкидлади. Унга кўра, Британия зарурат туғилса, қўшин жойлаштиришга ва урушдан сўнг Украина ҳаво ҳудудини қўриқлаш учун Typhoon қирувчи самолётларини юборишга тайёр.
«Украина хавфсизлиги – қитъамиз ва мамлакатимиз хавфсизлигини таъминлашга ёрдам беради», – деди Стармер.
Украинага хавфсизлик кафолатлари нима учун муҳим?
Украина президенти Владимир Зеленский халқаро ҳамжамиятнинг урушни тугатиш бўйича келишувларига тўлиқ ишонч билдириш учун хавфсизлик кафолатлари зарурлигини таъкидлади.
«Ноаниқлик ҳеч ким учун фойдали эмас. Агар Россия қайта ҳужум қилса, ҳамма ютқазади», – деди Зеленский.
Унинг фикрича, Украинага узоқ муддатли хавфсизлик кафолатлари керак, акс ҳолда Россиянинг қайта ҳужум қилиш хавфи сақланиб қолади.
Франция ва Британия Украинага хавфсизлик кафолатлари бериш учун жиддий қадамлар ташлашга тайёр. Украина эса бундай кафолатларсиз келажакдаги хавфсизлигини таъминлаш қийин бўлишини таъкидламоқда. Бу жараёнда АҚШ ва Европа давлатларининг ҳамкорлиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар