date
views 18

Путин: Россия ва Украина ўртасида муроса муқаррар, ядро қуролига эҳтиёж йўқ

Путин: Россия ва Украина ўртасида муроса муқаррар, ядро қуролига эҳтиёж йўқ
Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятлар барибир тинч йўл билан ҳал этилади ва ўзаро муросага келиш муқаррар. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Россия 1” телеканали журналисти Павел Зарубинга берган интервьюсида алоҳида таъкидлади.

Россия етакчисининг фикрича, мамлакатлар ўртасидаги бугунги оғир ва қайғули вазиятларга қарамасдан, охир-оқибат икки томон ҳам муроса йўлини танлашга мажбур бўлади.

"Ҳозирги кунда биз гувоҳи бўлаётган мураккаб воқеалар ва кўплаб инсонларнинг тақдирига таъсир қилган фожиаларга қарамасдан, Украина билан келишув ва тинчликка эришиш муқаррардир. Бу фақат вақт масаласи, холос", — дейди Путин ўз интервьюсида.

Шунингдек, Владимир Путин Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси давомида мамлакат ядро қуролидан фойдаланиш зарурати йўқлигини ва келажакда ҳам бунга эҳтиёж пайдо бўлмаслигига умид қилмоқда.

“Бу операция доирасида бизда ядро қуролига мурожаат қилиш эҳтиёжи умуман йўқ эди ва келажакда ҳам бундай зарурат пайдо бўлмаслигига қатъий ишонаман”, – деди президент.

Россия президентининг бу фикри халқаро майдонда кўпчилик учун умидбахш хабар бўлиб, халқаро жамоатчиликнинг ядровий қурол билан боғлиқ ташвишларини маълум даражада камайтириши мумкин. Путиннинг сўзларига кўра, ҳозирги зиддият вазиятига қарамасдан, Россия ўз ҳарбий стратегиясида масъулиятли ёндашувни сақлаб қолмоқда ва тинчликка эришиш учун дипломатик йўлларни ҳам очиқ қолдирган.

Шу билан бирга, Путин томонидан билдирилган бу мулоҳазалар жаҳон ҳамжамияти томонидан Россия ва Украина ўртасида музокаралар йўлини қайта тиклаш борасидаги илк қадам сифатида баҳоланиши ҳам мумкин.

Халқаро экспертларнинг фикрига кўра, бугунги кунда Россия ва Украина ўртасида тинчлик келишуви нафақат икки давлат, балки бутун дунё учун муҳим аҳамият касб этади ва халқаро хавфсизлик учун ҳам энг яхши ечим бўлиши мумкин.

Президент Владимир Путиннинг интервьюси эса ушбу музокараларнинг бошланишига умид уйғотувчи ишора сифатида кўрилмоқда. Аммо бунинг аниқ натижаси вақт ўтиши билан аниқланади. Ҳозирча эса, халқаро ҳамжамият можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга бўлган интилишларни қўллаб-қувватламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: Россия ва Украина ўртасида муроса муқаррар, ядро қуролига эҳтиёж йўқ