
Президент Шавкат Мирзиёев Словения президенти Наташа Пирс Мусарнинг таклифига биноан расмий ташриф билан Люблянага келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Самолёт олдида давлат раҳбарини бош вазир ўринбосари – ташқи ишлар вазири Таня Фаён ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ёже Пучник номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон етакчиси Словения президенти Наташа Пирс Мусар билан музокаралар ўтказади, мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.

Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш, саноат, фармацевтика, электротехника, “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент ШавкатСловения ПрезидентиЛюбляна ТашрифиМузокаралар ЎтказадиСавдо ИқтисодийБизнес ФорумҲамкорлик МасалалариФармацевтика СаноатиЭлектротехника Энергетика Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар