Мушуксеварлар мамлакати қайси? Рейтингда қайси давлат биринчи ўринда?

Мушуксеварлар мамлакати қайси? Рейтингда қайси давлат биринчи ўринда?

Россия дунёда уй мушуклари энг кўп яшайдиган мамлакат сифатида қайд этилди. Мамлакатдаги хонадонларнинг 59 фоизида камида битта мушук бор. Бу кўрсаткич рейтингга киритилган давлатлар орасида энг юқориси ҳисобланади.

Бу ҳақда Индонезиянинг Seasia Stats таҳлилий платформаси маълум қилди.

Россиядан ташқари Руминия, Польша, Латвия ва Венгрияда ҳам мушук боқадиган хонадонлар улуши юқори экани қайд этилган.

Айни пайтда Жануби-Шарқий Осиёда ҳам мушук эгалари сони сезиларли даражада ошиб бормоқда:

Индонезия — 47 фоиз;

Филиппин — 43 фоиз;

Таиланд — 42 фоиз.

Davlatlar roʻyxati va oq mushukni quchoqlagan roʻmolli ayol aks etgan infografika.

Экспертлар бу тенденцияни, аввало, урбанизация ва шаҳар турмуш тарзи билан боғламоқда. Мушуклар нисбатан кичик хонадонларга осон мослашади, кўп жой талаб қилмайди ва мустақилроқ ҳайвон ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар