Швецияда йил бўйи хизмат кўрсатадиган, муздан ишланган дунёдаги биринчи меҳмонхона очилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Icehotel 365 деб номланган бу меҳмонхона Турнеэльвен дарёси ёнида, Шимолий қутб айланасидан 200 км узоқликда жойлашган. Умумий майдони 195 квадрат метр бўлган меҳмонхонада 21 та хона, бар ва суратлар галереяси бор.
Муз меҳмонхонани яратиш учун Турнеэльвендан 30 минг литр сув керак бўлган. Уни яратишда бутун дунёдан ҳайкалтарошлар иштирок этган. Меҳмонхона йил бўйи хизмат кўрсатади: у иссиқ кунларда музлатувчи қурилмалар ёрдамида музлатиб турилади.
Муз меҳмонхона хоналари ичидаги ҳарорат 5-8 градус миқдорида ушлаб турилади. Меҳмонлар совқотиб қолмасликлари учун уларга иссиқ ётоқ қоплари берилади. Ушбу антиқа меҳмонхонада қолиш кунига 2450 швед крони туради.
Бу муз меҳмонхонаси 1989 йилдаёқ пайдо бўлган. Бироқ 2016 йилгача уни ҳар қишда бошқатдан барпо этишга тўғри келинган.
Россияда март ойида Камчаткада биринчи иглу-меҳмонхона очилганди. «Тоғли ҳудуд» деб номланган мажмуа тўлиқ қордан ясалган бир нечта меҳмонлар хонасидан иборат. Таъкидланишича, бу меҳмонхона 2 ҳафтада 50 ташриф буюрувчини қабул қилган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди