Швецияда қуёнлар ўртасидаги Европа чемпионати бўлиб ўтди

2026 йил 9–11 октябрь кунлари Швецияда қуёнлар ўртасидаги Европа чемпионати ўтказилди. Швеция қуёнлар сакраши федерацияси маълумотига кўра, мусобақа Бостад шаҳрида ташкил этилди.
Чемпионатда қуёнлар тўғри ва бурама йўлакларда тўсиқлардан ўтиш, баландликка ҳамда узунликка сакраш йўналишларида беллашди. Баландликка сакрашда саралашдан ўтиш учун қуён камида 75 сантиметр, узунликка сакрашда эса камида 2 метр масофага сакрай олиши керак эди.
Қуёнлар сакраши — Скандинавияда кенг тарқалган спорт тури. Швеция қуёнлар сакраши федерацияси маълумотига кўра, у 1970 йилларнинг охирида мамлакатда пайдо бўлган. Дастлабки мусобақа қоидалари отлар ўртасидаги тўсиқлардан сакраш баҳсларидан илҳомланиб ишлаб чиқилган, кейинчалик эса қуёнларга мослаштирилган.
Бугунги кунда ушбу спорт тури Швеция, Норвегия, Финляндия ва Дания каби мамлакатларда кенг тарқалган. Шунингдек, Германия, Швейцария ва Чехияда ҳам қуёнлар сакраши бўйича мусобақалар ўтказилади.






























Изоҳлар 0
…