date

Элон Маскнинг сиёсий ҳаракатлари Тесла сотувларига салбий таъсир кўрсатмоқда

 Элон Маскнинг сиёсий ҳаракатлари Тесла сотувларига салбий таъсир кўрсатмоқда

АҚШнинг машҳур электромобил ишлаб чиқарувчиси Tesla компанияси 2025-йилнинг иккинчи чорагида даромад ва фойда жиҳатдан яна пасайиш қайд этди. Сабаблардан бири – компания асосчиси Элон Маскнинг сиёсий майдондаги фаол иштирокидир.

Нью-Йоркда жойлашган компания июн ойида тугаган уч ойликда 22,5 миллиард долларлик даромад қайд этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12% кам. Фойда эса 1,17 миллиард долларга тушиб, 16% га пасайди.

Tesla нафақат АҚШда, балки Европада ҳам харидорларни йўқотмоқда. Аналитиклар бу ҳолатни Маскнинг сиёсий қарашлари ва баҳсли баёнотлари билан боғламоқда. У ўтган йили Европадаги айрим ўнг қанот сиёсатчиларини қўллаб-қувватлаганидан сўнг, Буюк Британия, Германия ва Франциядаги айрим мижозлар ундан юз ўгирган.

“Forrester” таҳлилчиси Дипанжан Чаттержее шундай дейди: “Элон Маскнинг шахсий имижи компания брендини зарарли даражага туширди. Tesla энди ўз раҳбаридан ажралмас 'заҳарли' брендга айланган.”

Маск автомобил эмас, роботакси ва роботларга эътибор қаратмоқда

Маск компаниянинг даромад ҳисоботини эълон қилиш чоғида кўпроқ электромобиллар эмас, балки роботакси (ҳайдовчисиз таксилар), сунъий интеллектга асосланган дастурлар ва роботлар ҳақида гапирди. Бироқ бу йўналишлардан ҳали сезиларли фойда олинмаган.

Tesla ҳозирда Техаснинг Остин шаҳрида пулли роботакси хизматини синовдан ўтказмоқда. Маск бу хизмат 2025-йил охирига бориб АҚШ аҳолисининг ярмига тақдим этилишини айтмоқда. Аммо айрим синовларда транспорт нотўғри йўлдан кетган ҳолатлар ҳам кузатилган.

Tesla рақобатчиларга – хусусан, Хитойнинг BYD ва Германиянинг Volkswagen компанияларига бозор улушини бой бермоқда. Шу билан бирга, АҚШ ҳукумати электромобил харидорларига тақдим этилган $7,500 миқдоридаги солиқ имтиёзини бекор қилди. Бу эса Tesla сотувига бевосита салбий таъсир кўрсатмоқда.

Келажак режалари: Арзонроқ модел ва роботлар

Маск савдони жонлантириш учун арзонроқ электромобил моделини 2025-йил охирида бозорга чиқаришни режалаштирмоқда. Аввал бу модел июн ойида чиқарилиши керак эди.

Шунингдек, Tesla келгуси беш йил ичида ойига 100 минг дона "Optimus" номли инсонсимон робот ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда. Маскнинг сўзларига кўра, яқин орада роботлар кундалик ҳаётда шунчалик одатий бўлиб қоладики, одамлар уларга ҳатто эътибор ҳам бермайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Элон Маскнинг сиёсий ҳаракатлари Тесла сотувларига салбий таъсир кўрсатмоқда