The Wall Street Journal маълумотига кўра, Хитойнинг давлатга қарашли China State Shipbuilding Corporation (CSSC) компанияси акциялар орқали қўшилиш йўли билан China Shipbuilding Industry Corporation (CSIC) таркибини ўз ичига қўшишга тайёрланмоқда.
Янги бирлашган компания дунёдаги умумий кемасозлик қувватларининг тахминан 20 фоизини назорат қилади. Унинг активлари ва бозор қиймати ўнлаб миллиард долларга баҳоланмоқда.
Илгари CSSC ва CSIC бир тузилма бўлган, аммо 1999 йили Пекин рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида уларни ажратган. CSIC асосан тижорий кемалар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, ҳарбий-денгиз бўлинмасига ҳам эга. Масалан, CSIC Хитойнинг биринчи авианосец кемаси — “Шандун”ни қурган.
Журнал ёзишича, ушбу икки йирик компанияни қўшиш орқали Пекин соҳада самарадорликни ошириш ва тармоққа бўлиши мумкин бўлган зарбаларга нисбатан барқарорликни мустаҳкамлашни кўзламоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!