1,4 миллион йиллик сир очилди: Боливия ўрмонларида олимлар илгари номаълум бўлган мушук турини топди

1,4 миллион йиллик сир очилди: Боливия ўрмонларида олимлар илгари номаълум бўлган мушук турини топди

Боливиянинг Юнгас тоғ ўрмонларида илгари фанга номаълум бўлган ёввойи мушук тури аниқланди. Олимлар бу топилмани қарийб 100 йил ичида тасвирланган биринчи янги мушуксимон тур сифатида қайд этмоқда.

Илмий номи Leopardus tilcayo бўлган жонивор маҳаллий аҳоли орасида "тилcаё" деб аталади.

Унинг узунлиги тахминан 46 сантиметр, вазни эса атиги 1,4 килограмм. Мўйнаси оч жигарранг бўлиб, танасида нотўғри шаклдаги холли доғлар мавжуд.

Янги тур ўзининг кичик ҳажми ва ўзига хос ташқи кўриниши билан бошқа «тигр мушуклари»дан ажралиб туради. Тадқиқотчилар Жанубий Американинг турли ҳудудларидан олинган 38 та мушукнинг ДНКсини таҳлил қилган. Улар орасида музейларда сақланган саккизта намуна ҳам бўлган.

Генетик тадқиқот натижасида илгари битта гуруҳ сифатида қаралган «тигр мушуклари» аслида бешта алоҳида генетик турдан иборат экани аниқланган.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Leopardus тилcаё аждоди бошқа тигр мушукларидан тахминан 1,4 миллион йил аввал ажралиб чиққан.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар