date

Ҳамас Исроилнинг Ғазони кўчириш режасини рад этди

Ҳамас Исроилнинг Ғазони кўчириш режасини рад этди

Ҳамас Исроилнинг Ғазодаги аҳолига кўчиш режасига қарши чиқди. Гуруҳ бу режани “мажбурий кўчириш” деб атади.

Исроил армияси Ғазо шаҳридаги аҳолига хавфсизликни таъминлаш учун жанубий қисмга кўчиш таклифини берган. Шу мақсадда улар чодирлар ва вақтинчалик турар жой жиҳозларини тайёрлаган.

Ҳамас эса бу ташаббусни “алдамчилик” деб атади ва Исроил аслида қаттиқ ҳужумга тайёргарлик кўраётганини айтди.

Исроил яқинда Ғазонинг шимолий қисмида янги ҳарбий операция бошлашини эълон қилган. Бу режалар халқаро ҳамжамиятда катта хавотир уйғотмоқда.

2023-йил октабридан бери давом этаётган урушда Ғазода 61 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган. Миллионлаб аҳоли эса уйини тарк этишга мажбур бўлган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳамас Исроилнинг Ғазони кўчириш режасини рад этди