date

McDonald’s ва BTS янги сюрприз тайёрлади

McDonald’s ва BTS янги сюрприз тайёрлади

Fast-fud дунёсида етакчи бўлган McDonald’s машҳур Жанубий Корея гуруҳи BTS билан янги ҳамкорлик бошлади. Бу сафар компания махсус Happy Meal тўпламларини тақдим этмоқда, уларда гуруҳ аъзоларидан илҳомланган TinyTAN ўйинчоқлари жой олган, деб ёзмоқда Peopletalk.

McDonald’s маълум қилишича, янги тўпламда гуруҳнинг етти иштирокчиси – Jungkook, V, Jimin, Suga, Jin, RM ва J-Hope образларидаги икки хил коллекция бўлади. Биринчи тўплам – Throwback Edition 2021 йилдаги BTS Meal рекламаси либосларидаги қаҳрамонларни ўзида акс эттиради. Иккинчиси – Encore Edition эса уларнинг сўнгги ҳамкорликдаги саҳна кўринишларидан илҳомланган.

Шунингдек, компания ҳамкорлик ҳақидаги расмий хабарни эълон қилган куниёқ, ижтимоий тармоқларда TinyTAN персонажлари киядиган либослар расмлари ҳамда TinyTAN Happy Meal сотиладиган 66 мамлакат рўйхатини жойлаштирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » McDonald’s ва BTS янги сюрприз тайёрлади