date

Франция АҚШнинг ХЖС судьяларига санкцияларидан қаттиқ норози бўлди

Франция АҚШнинг ХЖС судьяларига санкцияларидан қаттиқ норози бўлди

 Жаҳон дипломатия майдонида яна бир тортишувли вазият юзага келди. Франция ҳукумати АҚШ маъмурияти томонидан қўлланган янги санкциялардан жиддий норозилик билдирди. Гап Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) тергов ишларида қатнашган хорижлик шахсларга нисбатан Вашингтон киритган чеклов чоралари ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда Франция Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

Маълумотга кўра, АҚШ ХЖСнинг тўрт нафар судьясига, жумладан франциялик Николя Гийуга нисбатан санкциялар жорий этди. Бу қарор айниқса Парижда катта эътирозга сабаб бўлди. Франциялик расмийлар таъкидлашича, АҚШнинг бундай қадами суд органлари мустақиллиги принципларига зид бўлиб, адолат тамойилларини бузиши мумкин.

Париж ташқи ишлар идораси баёнотида қайд этилишича, Франция АҚШнинг бу позициясини “ҳафсаласини пир қилган ҳолат” сифатида қабул қилган. Айни вақтда улар судьяларнинг иши учун санкция қўлланиши ноқонуний ва демократия тамойилларига мос келмаслигини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио яқинда ХЖС тергов ишлари доирасида АҚШ ва Исроил фуқароларига қарши қўзғатилган ишлар муносабати билан санкциялар қўлланилишини эълон қилган эди. Чекловларга канадалик Кимберли Прост, франциялик Николя Гийу, фиджилик Назҳат Шамим Хон ва сенегаллик Маме Мандиае Нианг каби нуфузли ҳуқуқшунослар ва судьялар киритилган.

Франция бу ҳолатни халқаро адолат тизимига бевосита таъсир кўрсатиш ва уни сиёсий босим воситаси сифатида қўллаш деб баҳоламоқда. Мутахассисларнинг фикрича, бу тортишув АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги муносабатларда яна бир жиддий синов нуқтасига айланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция АҚШнинг ХЖС судьяларига санкцияларидан қаттиқ норози бўлди