date

Туркия: «Ғазодаги очарчилик Исроилнинг жазосиз қолишидан келиб чиқмоқда»

Туркия: «Ғазодаги очарчилик Исроилнинг жазосиз қолишидан келиб чиқмоқда»

Туркия ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторида юзага келган очарчиликнинг асосий сабабларини кескин баёнот билан тилга олди. Расмий Анқаранинг фикрича, бу ҳолат Исроилнинг узоқ йиллардан буён амалга ошириб келаётган ҳарбий жиноятлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларини мунтазам равишда бузиб келаётганига қарамай, ҳалигача жазосиз қолиши оқибатида юзага келган.

Баёнотда айтилишича, БМТ қўлловидаги IPC кузатув гуруҳи тайёрлаган ҳисобот Ғазода фаластинликларга қарши амалга оширилаётган сиёсатнинг қай даражада ҳалокатли оқибатларга олиб келаётганини яққол кўрсатиб турибди.

«Нетаняҳу ҳукуматининг геноцид йўналиши ва фаластинликларга нисбатан шафқатсиз муносабати туфайли гуманитар ҳалокат мисли кўрилмаган даражада кенгайди. Энг ачинарлиси, шу пайтгача содир этиб келаётган ҳарбий жиноятлари ва халқаро ҳуқуқни бузишлари жазоланмасдан қолиши Исроилни янада руҳлантирмоқда ва хатарли даражада тажовузкорга айлантирмоқда», — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, БМТ қўлловидаги IPC кузатув гуруҳи эълон қилган маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ғазода 514 мингдан ортиқ фаластинлик очарчиликдан азият чекмоқда. Сентябр ойи якунига келиб, бу рақам 641 минг кишига етиши мумкинлиги қайд этилган.

Мутахассислар таъкидлашича, бу кўрсаткичлар Ғазода вазиятнинг тобора оғирлашиб, инсоният учун жиддий фожеага айланаётганини кўрсатмоқда. Туркия эса халқаро ҳамжамиятни Исроилга қарши қатъий чоралар кўришга чақирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия: «Ғазодаги очарчилик Исроилнинг жазосиз қолишидан келиб чиқмоқда»