Шотландияда туғилиш кўрсаткичлари рекорд даражада камайди. Расмий маълумотларга кўра, 2024-йилда атиги 45 763 бола дунёга келди. Бу 1855-йилдан бери қайд этилган энг паст натижа ҳисобланади.
Мутахассисларнинг айтишича, бундай камайиш узоқ муддатли демографик ўзгаришлар билан боғлиқ. Аҳоли ўзини табиий йўл билан тиклаб олиши учун ҳар бир аёл ўртача 2,1 фарзанд кўриши керак. Аммо Шотландияда бу кўрсаткич атиги 1,25 ни ташкил этмоқда.
Ҳисоботда шунингдек, чақалоқлар ўлими ва ўлик туғилишлар кўрсаткичи ҳам тарихий даражада пастлиги қайд этилди. Шу билан бирга, ўтган йили Шотландияда туғилганлардан 16 мингдан ортиқ одам кўпроқ вафот этган. Аҳоли сони фақат миграция ҳисобига ортиб бормоқда.
Туғилишдаги ўзгаришлар оналик ёшида ҳам яққол кўринмоқда. 1960-йилларда кўпчилик аёллар 20 ёшларида фарзанд кўрган бўлса, бугун энг кўп туғилиш 30–34 ёш оралиғида қайд этилмоқда. Ўтган йили барча туғилишларнинг 35 фоиздан ортиғи айнан шу ёшдаги аёлларга тўғри келди.
Мутахассислар бу жараён глобал миқёсда ҳам кузатилаётганини айтмоқда. БМТ маълумотига кўра, дунёнинг кўплаб мамлакатларида туғилиш камаймоқда. Сабаблари эса турмуш харажатларининг ошиши ва оилавий ҳаётдаги қийинчиликлар билан боғлиқ.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар