date

Россиянинг Украинага ҳужумида тўрт киши ҳалок бўлди

Россиянинг Украинага ҳужумида тўрт киши ҳалок бўлди

Украина расмийларининг маълум қилишича, Россия томонидан кеча тонг олдидан амалга оширилган навбатдаги ҳаво ҳужуми оғир оқибатларга олиб келди. Аниқланишича, ҳужум натижасида камида тўрт нафар инсон ҳалок бўлган, 44 киши эса турли даражада жароҳат олган.

Украина президенти Владимир Зеленский ушбу воқеага муносабат билдириб, Россияни тинч аҳолини ўлдиришда айблади. Унинг сўзларига кўра, Москва ўтказаётган бундай кенг кўламли ҳужумлар урушни сунъий равишда узайтираётгани ва сиёсий ечимга тўсиқ бўлаётганини кўрсатмоқда.

"Бундай қотилликлар ҳозир, ҳақиқий дипломатия бошланиши мумкин бўлган бир пайтда амалга оширилмоқда. Бу Россия раҳбариятининг онгли равишда қилаётган жиноятидир. Улар урушни узайтиришдан манфаатдор. Вaшингтонда бир неча бор таъкидланганидек, кимки музокаралардан бош тортса, у санкцияларга дучор бўлади. Фақат қатъий сиёсий иродагина Кремлни одамларни ўлдиришни тўхтатишга мажбур қилиши мумкин", — деди Зеленский.

Президентнинг таъкидлашича, Украина халқи бундай ҳужумларга қарамасдан ўз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда давом этади. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари нафақат Украинани, балки бутун Европа хавфсизлигини издан чиқаришга қаратилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Украинага ҳужумида тўрт киши ҳалок бўлди